Ҳукумат қарори билан «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.
Ҳукумат қарори билан кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бошқарув органи Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳукумат қарори билан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тасдиқланди. Электрон браслетлар 2025 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич қўлланади.
Ҳукумат қарори билан республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳукумат қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати келтирилган.
Учта вилоятнинг 12 та туман ва шаҳри ҳокими электр энергияси ва газни тежаш бўйича режаларни бузгани, улардан фойдаланиш лимитларини оширгани учун ҳайфсан олди. Энергия ресурслари талон-торож қилингани учун 2 ҳоким ва 3 ҳоким ўринбосари жазоланди. «Ўзбеккўмир» раҳбари ўринбосари ҳам жазо олди.
Ҳукумат «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат билан автоматлаштирилган кичик станцияларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг ёрдамчиси ва қабулхонаси мудири Сарвар Ашуров лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шуҳрат Ибрагимов эгаллади.
Президент аввалги ҳукумат ишига баҳо бериб, келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида 2030 йилгача ЯИМни 160 млрд долларга етказиш, инфляцияни 5−6 фоизда ушлаб туриш, 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва бошқалар бор.
19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Амалдаги ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабель автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш тартиби ҳам белгиланган.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат чегара зонасига кириш-чиқиш, ундан ўтиш, у ерда бўлиш ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон ҳукумати Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Улар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва бундай тадбирлар вақтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Унинг таркибида Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.
Сенат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга рухсат берилиши белгиланди.
2024 йилдан тадбиркорлар ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танлови ўтказилади. Ғолиб 100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади ва унинг фаолияти 2 йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси ходимлари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўчат экди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг